Линклар

Афғонистон расмийси АҚШ иддаосини рад этди


Афғонистон мудофаа вазири Абдулраҳим Вардак АҚШ расмийларининг Эрон “Толибон” жангариларига қурол-яроғ ётказиб бераётгани ҳақидаги иддаоларини кескин рад этди.

А.Вардакнинг “Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигига айтишича, Афғонистон билан Эрон ўртасида дўстона алоқалар йўлга қўйилган ва Афғонистондаги барқарор вазиятдан Эрон ҳам манфаатдор.

Куни-кеча АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Эроннинг “Толибон” жангариларига қурол-яроғ етказиб бераётганини исботловчи далиллар мавжудлигини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG