Линклар

Атом энергияси халқаро агенлигининг Эрон ядровий дастурига бағишланган учрашуви ниҳоясига етди.


Учрашув якунида агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Эронни уранни бойитиш ишларига мораторий эълон қилишга ва мамлакатнинг ядровий дастури борасида ўтказилаётган музокарарлар даврасига қайтишга чақирди.

У Эрон Натанцдаги ядровий иншоотга қўшимча янги центрифугаларни жойлаштиришни тўхтатиши шартлигини таъкидлади.

АҚШ ҳукумати ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан қўшимча санкциялар жорий этишни таклиф қилмоқда.
XS
SM
MD
LG