Линклар

Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг икки кунлик анжумани иш бошлади.


Ҳар йили бўлиб ўтадиган мазкур анжуманда НАТОнинг Афғонистондаги фаолияти, Косово масаласи ва АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси муҳокама этилади.

Анжуман очилишида нутқ сўзлаган НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схефер Афғонистондаги вазиятни изга солиш альянснинг устивор мақсади эканини айтди.

Анжуман иштирокчилари сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати Марказий Европада мудофаа тизимини жойлаштириш режаси борасида Польша ва Чехия билан музокараларни давом эттиради. Шунингдек, Вашингтон Россиянинг Озарбойжондаги радар станциясини биргаликда ишлатиш режасини ҳам муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG