Линклар

Комендантлик соати ўз кучида қолмоқда


Ироқда шиа мусулмонларининг муқаддас зиёратгоҳларидан бири “Олтин масжид”да содир этилган портлашдан сўнг Бағдод ва Самаррада жорий этилган комендантлик соати ўз кучида қолмоқда.

Ироқ ҳукумати мазкур қўпорувчилик ҳаракатида “Ал-Қоида” гуруҳини айблади.

Радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садрнинг сиёсий блоки вакиллари қўпорувчилик ҳаракатидан норозилик тариқасида парламент мажлисида иштирок этишдан бош тортди. БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам бу жиноятни қоралаб, ироқликларни осойишталикка чақирди.

Ироқ полицияси тарқатган маълумотга кўра, номаълум шахслар Бағдодда суннийларнинг камида олтита масжидига ҳужум қилган.

Шунингдек, “Ал-Қоида”га алоқадор гуруҳ жангарилари Ироқ полицияси ва хавфсизлик хизматининг 14 ходимини қатл этганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG