Линклар

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Хамас етакчилигидаги коалицион ҳукуматни тарқатиб юборди ва Мухториятда комендантлик соати эълон этди.


Аммо, Хамас гуруҳи бунга амал қилмаслигини билдирган. Ҳозирга қадар Хамас Фатҳга алоқадор бўлган Ҳавфсизлик Кучлари қароргоҳи устидан назоратни қўлга киритган. Мухторият раҳбарининг Ғазодаги қароргоҳини ишғол этган. Маълумотларга кўра, сўнгги хафтада Фаластиндаги тўқнашувлар оқибатида 70 зиёд одам нобуд бўлган. АҚШ президенти Жорж Буш Фаластиндаги фракциялар ўртасидаги зиддият борасида чуқур ташвиш билдириб, томонларни зўравонликларни тўхтатишга чақирди. Исроилни тан олмайдиган Ҳамас ўтган йил январида Фаластинда ўтган парламент сайловларида ғолиб чиқиб, ҳукуматга келган, аммо АҚШ, Исроил ва Европа Иттифоқи мазкур ҳаракатни "террорист" деб тамғалаб, у билан ҳамкорликдан бош тортиб келади.
XS
SM
MD
LG