Линклар

АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Ироқда эронлик уч дипломат қисқа муддатга ҳибсга олиниб, сўнг озод этилганини маълум қилди.


АҚШ қўшинлари матбуот котибига кўра, эронлик дипломатлар комендантлик соати жорий этилган Бағдод шарқида машинада кетаётган пайтда ҳибсга олинган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Али Ҳусайний дипломатларнинг ҳибсга олинишини мавжуд халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши, деб баҳолади ва эронликлар бир неч соат давомида сўроққа тутилганини маълум қилди.
Жорий йилнинг январ ойида ҳам Ироқнинг Арбил шаҳрида Эроннинг беш фуқароси Америка ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинган эди. Мазкур воқеа Теҳрон билан Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг янада совуқлашишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG