Линклар

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гэйтс 16 июнь куни Бағдодда Ироқ расмийлари билан учрашди.


Музокара чоғида асосан Ироқда юзага келган сўнгги вазият ва хавфсизлик масалалалари муҳокама этилди. Куннинг биринчи ярмида Роберт Гэйтс Бағдодда АҚШ қўшинлари қўмондонлари билан учрашган эди.
Шанба куни номаълум шахслар Басра шаҳрида суннийлар масжидига ҳужум уюштирди. Бир кун олдин жанггарилар Басра яқинидаги бошқа масжидга ҳужум қилган эди.
Самарра шаҳрида шиаларнинг муққадас “Олтин масжид”ида 13 июнь куни қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилганидан сўнг мамлакат бўйлаб суннийларнинг бир неча масжидига ҳужум уюштирилди.
Айни пайтда АҚШ қўшинлари қўмондонлигига кўра, Бағдод жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида америкалик бир аскар нобуд бўлган, уч нафари жароҳатлан.Шунингдек, АҚШ ҳарбийлари ўтган ой бошида Самарра шаҳри атрофида бедарак йўқолган америкалик икки аскарга тегишли ҳужжатлари топилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG