Линклар

logo-print

Тожикистон пойтахти Душанбеда Олий суд биноси ёнида портлаш юз берди.


Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, портлаш оқибатида Олий суд биносининг олд томони зарар етган. Бино деразаларининг ойналари чилпарчин бўлган. Портлаш пайтида бино ичида бўлган қанча одамга тан жароҳати етгани тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ. Портлашдан сўнг Олий суд биноси Тожикистон ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўраб олинган. Воқеа жойида ИИВнинг тезкор гуруҳи текширув олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG