Линклар

Фаластинга ёрдам қайта тикланди


Европа Иттифоқи Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг фавқулодда ҳукумати ва мухторият аҳолисига кўрсатилаётган молиявий ёрдамни қайта тиклади.

Бу ҳақда Люксембургда ЕИ ташқи ишлар вазирлари билан учрашган ЕИнинг ташқи алоқалар комиссари Ҳавьер Солана маълум қилди.

ЕИнинг яна бир мутассадиси Бенита Ферреро-Валднер хоним ҳам ЕИ Маҳмуд Аббос ва унинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Биз барча фаластинликларнинг қонуний президенти бўлган Маҳмуд Аббосни қўллаб-қувватлаймиз. Шунингдек, Аббос Фаластиндаги фракциялар ўртасидаги бўҳронни ҳал этиш учун барча имкониятларни ишга солиши керак”, - деди Бенита Ферреро-Валднер.

Рамаллоҳ шаҳрида эса Фаластиннинг янги бош вазири Салим Файёд ҳукуматнинг илк мажлисини ўтказди.

Шунингдек, Исроилнинг Ғазога ёнилғи маҳсулотлари етказиб берадиган компанияси минтақани нефть маҳсулотлари билан таъминлаш қайтадан бошланганини билдирди. Компания Ғазо минтақасига нефть маҳсулотлари экспортини 17 июнь куни тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG