Линклар

Депутатлар парламент тарқатилишини сўрамоқда


Қозоғистон парламенти қуйи палатасининг бир гуруҳ депутатлари мамлакат президентига парламентни тарқатиб, муддатидан аввал сайлов ўтказиш таклифи билан мурожаат этди.

Мурожаатномани имзолаган элликдан ортиқ депутатнинг фикрича, амалдаги парламент мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган сиёсий ислоҳотларга тўсқинлик қилмоқда.

Қозоғистон парламенти май ойида конституцияга ўзгартишлар киритган эди. Унда парламентдаги депутатлар сонини кўпайтириш ҳам назарда тутилган. Бироқ бу ўзгартишларни 2009 йилги парламент сайловидан сўнг амалга ошириш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG