Линклар

“Толибон” жангарилари Қандаҳор вилояти туманларидан бирини босиб олди.


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Замараи Башарийнинг айтишича, ҳукумат кучлари мазкур тумандан душанба куни чекинган.

Шунингдек, Ўрузғон вилоятида рўй берган тўқнашувларда тинч аҳоли вакилларидан 10 киши, полициянинг тўрт ходими ва 60га яқин жангари ҳалок бўлди. Кобул расмийлари НАТО кучларининг ҳаводан берган зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакиллари ўлдирилгани тўғрисидаги хабарларни кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG