Линклар

Жорж Буш ва Эҳуд Олмерт Маҳмуд Аббосни қўллаб-қувватлайди


АҚШ президенти Жорж Буш ва Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг фавқулодда ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Биз Маҳмуд Аббос барча фаластинликлар президенти эканини тан оламиз. У бу лавозимга сайланган ва у президентдир. Иккинчидан, “Ҳамас” бирдамлик ҳукуматига ҳужум қилганини ҳам тан оламиз. Улар зўравонлик йўлини танлади”, - деди АҚШ раҳбари

Вашингтонда Исроил бош вазири билан учрашган Ж.Буш М.Аббосни “барча фаластинликларнинг президенти ва барқарорлик овози”, дея таърифлади.

Куни-кеча АҚШ ва ЕИ М.Аббоснинг фавқулодда ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун фаластинликларга бевосита молиявий ëрдам ажратиш қайта тикланишини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG