Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:32

Чимкент аҳолиси ичимлик сув талаб қилмоқда


19 июнь куни Чимкент шаҳрининг Самал маҳалласи аҳолиси маҳаллани ичимлик сув билан таъминлаш талаби биланг шаҳардаги марказий кўчалардан бирини тўсиб қўйди.

“Сув беринг!”, “Бизга ичимлик суви керак!” каби шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб чиққан аҳоли йўлни бир неча соат давомида тўсиб турди. Акцияда қарийб 30 киши иштирок этди.

Қўлидаги 3 ойлик гўдагини кўтариб норозилик акциясига чиққан 30 ёшли Мақбал Бахешованинг айтишича, Самал маҳалласи аҳли йиллар давомида ичимлик сув йўқлигидан қийналиб яшамоқда. Аҳоли усти очиқ қудуқлар сувини очишга мажбур бўлаётир. Натижада аҳоли ўртасида трули касалликлар кўпайяпти.

Унинг айтишича, ичимлик сув муаммоси юзасидан кўплаб ташкилотларга қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермаган.

Самаллик Шўлпон опа эса ўтган йили маҳаллани ичимлик сув билан таъминлаш учун одамлардан пул йиғилиб, масъул шахсларга берилгани, аммо бунинг ҳам фойдаси бўлмаганини таъкидлади.

Чимкент шаҳри сув таъминоти ташкилоти ходимининг билдиришича, Самал маҳалласини ичимлик сув билан таъминлаш ишлари ўтган йили бошлаб юборилган.

“Маҳаллага сув қувури тортиш ишларига 1 миллион 400 минг танга (11500 АҚШ доллари) миқдорида маблағ ажратилган. Ўтган йили бошланган ишларни якунлаш учун режалаштирилган маблағ бу йил ажратилмаяпти. Шунинг учун маҳаллани бу йил ҳам сув билан таъминлаш имкони йўқ”, - деди мутасадди шахс.

Чимкентдаги 18 та маҳаллада ичимлик сув муаммоси мавжуд. Вилоятнинг чекка қишлоқларида ҳам аҳвол шу. Вилоят овулларининг 90 фоизида тоза ичимлик сув муаммоси бор. Кўп қишлоқлар аввал ичимлик сув билан таъминланган бўлса-да, кейинчалик сув қувурлари эскиргани боис таъминот тўхтаб қолган.

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, вилоят аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 2005-2010 йилларга мўлжалланган “Тоза сув” давлат дастури амалга оширилмоқда. Бу дастурга биноан вилоятдаги 818 та аҳоли пунктини ичимлик сув билан таъминлаш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG