Линклар

“Тожик эйр” авиакомпанияси “Боинг 737” русумли йўловчи самолётига эга бўлди.


Авиакомпания матбуот котиби Назира Давлатованинг айтишича, самолёт лизинг асосида сотиб олинган. Бу кейинги ўн йилликлар ичида Тожикистон сотиб олган ягона Ғарб йўловчи самолёти ҳисобланади. 130 йўловчига мўлжалланган бу самолёт Душанбе-Хўжанд йўналишида парвоз қила бошлади. Кейинчалик ундан Россиянинг Самара, Екатеринбург, шунингдек, Теҳрон ва Олмаотага йўловчи ташишда фойдаланилади.

“Тожик эйр” ҳисобида 23 та самолёт бўлиб, айни пайтда компания Хитойда ишла чиқарилган “МА-60” лайнерини лизинг асосида сотиб олиш учун ХХР Фуқаро авиацияси бош бошқармаси билан музокара ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG