Линклар

БМТ қарори АҚШни ташвишга солди


АҚШ ҳукумати БМТ ўзининг Беларус ва Кубадаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус кузатувчилари мандатини узайтирмасликка қарор қилганидан ташвиш билдирди.

Куни-кеча БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Беларус ва Кубани инсон ҳуқуқлари махсус текшириладиган давлатлар рўйхатидан ўчириб, бу мамлакатлардаги кузатувчилар мандатини бекор қилган эди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Шон МакКормак БМТнинг бу қарорини танқид қилиб, Беларус ва Куба инсон ҳуқуқлари энг кўп бузиладиган давлатлар қаторига киришини айтди.
XS
SM
MD
LG