Линклар

Теҳронда Каспийбўйи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг бир кунлик учрашуви натижасиз якунланди.


Унда Эрон, Озарбойжон, Қозоғистон, Россия ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари Каспий денгизининг қонуний мақоми масаласини муҳокама этди. Шунингдек, вазирлар Каспийбўйи давлатларининг Эронда ўтказилиши кутилаётган олий даражали саммити декларацияси лойиҳаси борасида ҳам музокаралар ўтказди.

Теҳронда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ва ҳамкасби Манучеҳр Мутаққий билан учрашди.
XS
SM
MD
LG