Линклар

Болгариялик ҳамширалар иши қайта кўриб чиқилади


Ливия Олий суди фаластинлик шифокор ва болгариялик беш ҳамширанинг сўнгги апелляция аризасини июль ойида кўриб чиқишга қарор қилди.

1999 йилдан бери Ливия қамоқхонасида қолаëтган бу тиббиёт ходимлари Бенгази шифохонасида юзлаб болаларга ОИТВни қасддан юқтирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Бироқ улар ўзларига қўйилган барча айбларни инкор этиб келмоқда.

Олий суднинг якуний қарори арафасида расмий София фаластинлик шифокорга Болгария фуқаролиги берилгани ва озод этилса, у Ливиядан Болгарияга олиб келинишини билдирди.
XS
SM
MD
LG