Линклар

Шиа жангарилари экани тахмин қилинаётган шахслар Бағдод жанубида суннийларнинг икки масжидига ҳужум қилди.


Хабарларга кўра, ҳужум оқибатида иккала масжид ҳам вайрон бўлган, бироқ фуқаролардан ҳеч кимга зарар етмаган. Бу ҳужум 19 июнь куни шиалар масжидида амалга оширилган қўпорувчиликка жавобан уюштирилгани тахмин қилинмоқда.

19 июнь куни Бағдоддаги шиалар масжидида рўй берган портлашда 90га яқин киши ҳалок бўлган, камида 200 киши жароҳатланганди.

Айни пайтда АҚШ ва Ироқнинг ўн мингга яқин ҳарбийси “Ал-Қоида” жангариларига қарши амалиётларни давом эттирмоқда. АҚШ ҳарбийлари бу амалиётларда 30га яқин жангари йўқ қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG