Линклар

logo-print

Исроил Ғазони тарк этишни истаган бир гуруҳ қочқинга ўз ҳудудига киришга рухсат берди.


Исроилнинг янги мудофаа вазири Эҳуд Баракнинг бу ҳақдаги фармойишидан сўнг Ғазо минтақасидаги “Эрец” назорат пунктидан Россиянинг 80га яқин фуқароси эвакуация қилинди.

Шунингдек, Исроил расмийлари Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт кейинги ҳафтада учрашиши эълон қилди.

Исроил ҳарбийлари эса Ғазодан туриб яҳудийлар давлатига ракета ҳужуми амалга ошираётган жангариларга ҳаводан зарба берилганини билдирди. Исроил ҳарбийлари ва жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда олти жангари йўқ қилинди.
XS
SM
MD
LG