Линклар

Москвада иккита кинофестиваль очилади


Имонбек Шу кунларда Россия пойтахтида 29-Москва халқаро кинофестивали ва “Йиғлаётган қуёш” кинофестивали иш бошлаши кутилмоқда. Бироқ бу кинофестиваллар йўналиши жиҳатдан фарқ қилади.

Москва халқаро кинофестивали жамоатчилик диққат-марказида бўлиши табиий. Зеро, унга давлат даражасида эътибор қаратилади.

22 июнь куни бошланаётган иккинчи кинофестиваль эса кино юлдузлари ҳаётини ёритувчи ялтироқ журналлар мухбирларини қизиқтирадиган эмас. Бу фестиваль тўғрисида Россиянинг сиёсий телевидениелари ҳам балки гапирмас.

Чунки “Йиғлаётган қуёш” номли бу фестиваль 20 июнь куни нишонланган Халқаро қочқинлар куни муносабати билан уюштирилган. Унда қончқинларнинг аянчли ҳаётидан ҳикоя қилувчи бир қанча ҳужжатли ва бадиий фильм намойиш қилинади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Фуқаровий кўмак” қўмитаси томонидан уюштирилаётган бу фестиваль 22 июнь куни бошланиб, 30 июнгача давом этади.
XS
SM
MD
LG