Линклар

Каримовнинг Наманган сафари

  • Озодлик

Норасмий манбалардан олинган хабарларга қараганда, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 21 июнь куни Наманганга сафар қилди. Куннинг иккинчи ярмида президент вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказди.

Мамлакат раҳбарининг Наманганга сафари хавфсизлик чоралари ошиғич кучайтирилган ҳолатда амалга ошмоқда.

Президент кортежи ўтадиган йўлларда транспорт ҳаракати бир неча соатга батамом тўхтатиб қўйилди.

Йўл четига қўйилган соқчилар бу сафар одатдагидай йўлга қараб эмас, балки терс қараб турди, деб хабар қилди Намангандаги норасмий манба.
XS
SM
MD
LG