Линклар

Европа инсон ҳуқуқлари суди Россия махсус кучларини 2003 йилда чечен оиласининг тўрт вакили ўлдирилишида айбдор топди.


Суд хулосасига кўра, сиёсий фаол Зура Битиева, унинг турмуш ўртоғи, ўғли ҳамда акаси ниқоб кийган ҳарбийлар томонидан отиб кетилган.

Европа суди бу жиноят учун Россия ҳукумати марҳумларнинг яқинларига юз минг АҚШ доллари миқдорида товон тўлаши тўғрисида қарор чиқарди.

Страсбургдаги судда Россияга қарши ўнлаб шундай ишлар тургани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG