Линклар

logo-print

Брюсселда ЕИга аъзо 27 давлат раҳбарлари саммити иш бошлади.


"ЕИнинг қудрати ва бор имконияти унда яшовчи халқ учун хизмат қилиши лозим ҳамда ЕИнинг халқаро майдонда муҳим рол ўйнашини таъминлаш мақсадида биз барча ташкилий масалаларни ҳал этишимиз шарт”, - деди ЕИ ташқи алоқалар комиссари Ҳавьер Солана.

Саммит кун тартибидаги бош мавзу ЕИ конституцияси ўрнида таклиф қилинаëтган янги келишув муҳокамасидир.

ЕИ давлат раҳбарлари икки йил аввал Франция ва Нидерландияда умумхалқ референдумида муваффақиятсизликка учраган ЕИ конституцияси ўрнини босиши мўлжалланган ҳужжат лойиҳаси юзасидан келишувга эришишга уринади.

Польша ва Буюк Британия лойиҳанинг айрим бобларига қаршилик кўрсатишини билдирди.

Польша ЕИнинг қарор қабул қилувчи идораларида ўзига кўпроқ овоз берилишини талаб қилмоқда, Буюк Британия эса янги келишувда иттифоқ тизимлари ваколати чекланишини истаётир.
XS
SM
MD
LG