Линклар

logo-print

АҚШ ва Шимолий Корея ядровий масалалар бўйича тўғридан-тўғри музокараларга киришди.


АҚШнинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Кристофер Ҳилл Пхеньянда Шимолий Корея расмийлари билан учрашиб, унинг ядровий дастури борасида ўтказилаётган олти томонлама учрашувлар истиқболини муҳокама этади.

“Биз бу ерга қисқа ташриф билан келдик. Бу минтақага оид ўтказилаётган кенгашнинг бир қисмидир ҳамда олти томонлама учрашувлар жараёнини жойдан силжитишга бўлган уринишдир. Имоним комилки, баҳорда бой берилган фурсат ўрнини қоплаш имкони бўлади. Бу борада самарали музокаралар ўтказилишидан умидворман”, - деди Пхеньян аэропортида журналистларга интервью берган Кристофер Ҳилл.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Кисляк эса АҚШ ҳукумати талаби билан Макао банкларида музлатилган Шимолий Корея маблағи Россия банкларидан бирига ўтаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG