Линклар

logo-print

Тожикистонда ЕХҲТнинг икки ходими ҳалок бўлди


21 июнь куни ярим тунда Тожикистон пойтахтининг Рудакий кўчасида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги маркази ходимларидан икки нафари ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, 20 ёшли Азиз Саломзода ЕХҲТ вакиллари - 47 ёшли Мортен Ладоен ва 45 ёшли Арне Штейнни “Нексия” автомобили билан уриб кетган. Жабрланувчилар Душанбедаги шифохонада ўзига келмай 22 июнь куни вафот этган.

ЕХҲТнинг Душанбедаги маркази ходими Абдуали Тойировнинг айтишича, қурбонлар Норвегия фуқаролари бўлиб, бири Тожикистондаги ўз миссиясини бажариб, бир-икки кундан кейин ватанига қайтиб кетиши керак эди. Бошқаси эса унинг ўрнига келганди.

Бу шахслар Норвегия қуролли кучлари офицерлари бўлиб, улар енгил ўқотар қуролларни сақлаш ва ортиқчасини йўқ қилиш лойиҳаси бўйича ишлаш учун Тожикистонга юборилган эди.

ЕХҲТнинг амалдаги раиси , Испания ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратинос ҳалок бўлган офицерларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
XS
SM
MD
LG