Линклар

logo-print

Қирғизистонда жосуслик қилган амалдор ҳибсга олинди


Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати 21 июнь куни кечга яқин хорижий давлатларнинг бири фойдасига жосуслик қилаётган давлат амалдори қўлга олинганини билдирди.

22 июнь куни маълум бўлишича, жосусликда айбланиб қўлга олинган шахс Қирғизисон парламенти аппарати ходими бўлган. У хорижий давлатлардан бирининг махсус хизмати ходимига давлат сири ҳисобланган ҳужжатларни топшираётганда ушланган. Қўлга олинган шахснинг қайси давлат фойдасига жосуслик қилгани айтилмаяпти.

Парламент раиси ўринбосари Тойирбек Сарпашев қўлга олинган шахс Қирғизистон парламенти масъул ходими бўлганини тасдиқлади.

“Бу одамнинг давлат сири бўлган ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқи йўқ. Бу борада парламент махсус хизмат текшируви ўтказади. Парламент демократик тузилма бўлгани учун ҳам бизнинг ҳужжатларимизда давлат сири деярли йўқ”, - деди Т.Сарпашев.
XS
SM
MD
LG