Линклар

logo-print

Душанбеда ўтказилган намойиш иштирокчиларидан 20дан ортиғи ҳибсга олинди.


Намойишчиларнинг аксари 1992-1997 йилларда Тожикистондаги фуқаролик урушида қатнашгани учун қамоқ жазосига ҳукм этилган маҳбусларнинг оналари эди. Улар ўз фарзандлари озод этилишини талаб қилиб, БМТнинг Тожикистонда тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш бюроси олдида тўпланганди.

Тожикистонда миллий яраш битими имзоланганига ўн йил тўлиши муносабати билан президент Имомали Раҳмон куни-кеча амнистия тўғрисидаги қонунни имзолаганди. Қонунга биноан фуқаролар урушининг 400га яқин иштирокчиси озодликка чиқарилади.
XS
SM
MD
LG