Линклар

АҚШ расмийси Кристофер Ҳилл Шимолий Корея расмийлари билан ўтказган музокараларини ижобий баҳолади.


У Шимолий Корея Йонбондаги асосий ядровий реакторни ёпишига тайёр эканига ишонч билдирди.

К.Ҳиллнинг айтишича, музокаралар давомида томонлар Шимолий Кореяни ядровий қуролдан холи зонага айлантиришга қаратилган февраль ойидаги битимга содиқ эканини таъкидлаган.

К.Ҳиллнинг Пхенянда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ва бошқа расмийлар билан учрашуви давомида КХДРнинг ядровий дастури борасида ўтказилаётган олти томонлама учрашувлар истиқболи ҳам муҳокама қилинди.
XS
SM
MD
LG