Линклар

logo-print

НАТО Афғонистоннинг икки минтақасида саксонга яқин жангарини йўқ қилди.


НАТО расмийларининг билдиришича, 22 июнь куни кечқурун Покистонга чегарадош Пактика вилоятининг Бермел туманида НАТО кучларининг тўплар ва ҳаводан берган зарбалари натижасида ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўраётган олтмишга яқин жангариси ўлдирилган. Қандаҳор вилоятида содир бўлган бошқа тўқнашувда Афғонистон ҳукумати кучлари ва халқаро қўшинлар йигирмага яқин жангарини йўқ қилган.

Покистон ҳарбийлари эса Афғонистонда урушаётган халқаро кучлар Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятига ҳам ҳужум қилгани, бунинг оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 10 нафари ўлгани ва 14 киши яраланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG