Линклар

Россия милицияси Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари фуқароларига атайин ҳужум уюштирган 40 шахсни ҳибсга олди.


22 июнь куни кечқурун Москва шаҳрининг учта жойида ўнлаб одам иштирокида муштлашувлар юз берган эди. “Озодлик”нинг Россиядаги мухбири Москва милицияси маълумотига таяниб, зўравонликларни ўнг қанот экстремистлар ташкиллаштирганини хабар қилди.

Милиция матбуот вакили Анатолий Латовецкийнинг айтишича, муштлашувлардан сўнг арман миллатига мансуб пичоқланган шахс шифохонага ётқизилган.
XS
SM
MD
LG