Линклар

24 июнь куни Ироқ Олий трибунали собиқ президент Саддам Ҳусайннинг олти ёрдамчиси устидан ўтказилган суд ҳукмини эълон қилади.


Судланувчилар 1988 йилда 182 минг курдни қирғин қилганликда айбланган. Саддамнинг жияни, “Кимёвий Али” лақаби билан танилган Али Ҳасан ал-Мажидга курдлар яшайдиган қишлоқлар аҳолисини заҳарли газ билан ўлдириш ҳақида буйруқ берганлик, шунингдек, геноцид айби қўйилмоқда. Қолган судланувчилар эса уруш ҳамда инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланган. Агар улар айбдор топилса, ўлим жазосига ҳукм қилинади.
XS
SM
MD
LG