Линклар

Ҳомид Карзай тинч аҳоли ўлдирилишини қоралади


Афғонистон президенти Ҳомид Карзай НАТО ва АҚШ ҳарбийларининг ўтган ҳафтадаги тинч аҳоли вакилларидан 90 киши ҳалок бўлган ҳарбий амалиётларини қоралади.

“Бундан буён шундай операция ва унинг оқибатларига тоқат қилинмайди. Афғон халқи бунга ортиқ тоқат қила олмайди”,- деди Ҳ.Карзай.

21 июнь куни НАТО авиациясининг ҳаво ҳужуми оқибатида Ҳилманд вилоятида тинч аҳоли вакилларидан 25 киши ҳалок бўлган эди.

НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер альянснинг ҳаво ҳужуми оқибатида тинч фуқароларнинг ҳалок бўлиши “хатолик” эканини айтди.

НАТО вакили Мариа Карл “Озод Афғонистон” радиосига берган интервьюсида: “Амалга ошираётган операцияларимиз давомида тинч аҳолига таҳдидни имкон қадар камайтириш учун бор имкониятни ишга соляпмиз. Аҳоли ҳавфсизлиги операцияларимиз ва режалаштириш ишларимизда асосий масаладир”, – деди.
XS
SM
MD
LG