Линклар

Хорватия пойтахти Загребда Болқон давлатлари раҳбарларининг энергетика соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган саммити иш бошлади.


Саммитга Болқон минтақасининг 10 давлати раҳбарлари таклиф қилинган. Унда иштирок этаётган Россия президенти Владимир Путин Болқон давлатларини энергетика соҳасида Россия билан ҳамкорлик қилишга чақирди.

Унинг таъкидича, Россия газини Қора денгиз тубидан Болгарияга етказиш лойиҳасидан Европа фойда кўради.

Душанба куни В.Путин Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашиш мақсадида Истанбулга боради.
XS
SM
MD
LG