Линклар

logo-print

НАТО Покистонда тинч аҳолини ўлдирганини тан олди


НАТОнинг Афғонистондаги қўмондонлиги Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятида жангариларга қарши ҳаво ҳужумлари чоғида тинч аҳоли вакиллари ҳам қурбон бўлганини тан олди.

“Озодлик” радиоси маҳаллий мухбирининг Покистон расмийларига таянган ҳолда маълум қилишича, Шимолий Вазиристонда 23 июнь куни амалга оширилган ҳарбий амалиёт оқибатида 28 киши, жумладан, аёллар ва болалар нобуд бўлган. Покистон-Афғонистон чегара ҳудудларида яширинишга уринган жангариларга қарши ўтказилган мазкур ҳужумда покистонлик тўрт ҳарбий ҳам ўлган.

НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги бегуноҳ одамлар ҳалок бўлганидан афсус билдирди.
XS
SM
MD
LG