Линклар

logo-print

Россиянинг Орёл вилоятида маҳаллий жиноий гуруҳ қўлида қулликда бўлган 18 ўзбек озод қилинди.


Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, ўзбеклар Орёл вилояти ИИБнинг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан озод қилинган. Маълум бўлишича, ўзбеклар маҳаллий жиноий гуруҳ вакилларининг машина ювиш шахобчасида ишлаган. Ўзбекларга шахобча ҳудудини тарк этиш маън этилган, қоидани бузганлар эса қаттиқ жазоланган. Бироқ улардан тўрттаси қочишга муваффақ бўлган ва ўз тақдирдошлари ҳақида ФХХнинг Орёл вилояти бошқармасига хабар қилган.

Машина ювиш шахобчасида ўтказилган тинтувда Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар ҳамда қон излари бўлган кийимлар топилган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG