Линклар

logo-print

Ироқ Олий суди собиқ президент Саддам Ҳусайн сафдошларидан уч нафарини ўлим жазосига ҳукм қилди.


Курдларга қарши қаратилган “Анфал” операциясини бошқарган “Кимёвий Али” лақабли Али Ҳасан ал-Мажид Ироқ халқига нисбатан геноцид ҳамда уруш жиноятлари содир этишда айбдор топилди ва осиш йўли билан қатл этишга ҳукм қилинди.

“Анфал” операциясига тезкор раҳбарликни амалга оширган Султон Ҳошим, шунингдек, Ироқ армияси собиқ раҳбарларидан бири Ҳусайн Рашидга ҳам ўлим жазоси белгиланди.

Яна икки айбланувчига умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Мосул вилояти собиқ ҳокимига қарши етарлича далиллар бўлмаганлиги боис унга қўйилган барча айблар бекор қилинди.
XS
SM
MD
LG