Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:31

Саддам Ҳусайннинг сафдошларига ҳукм ўқилди


Аваз Алиев Ироқ Олий суди мамлакатнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн сафдошларидан уч нафарини ўлим ва иккитасини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Яна бир судланувчига қўйилган айблар бекор қилинди.

Ўлимга ҳукм қилинганлар орасида ўтган асрнинг 80-йиллари охирида этник курдларнинг қатлиомига етакчилик қилган “Кимёвий Али” лақабли Али Ҳасан ал-Мажид ҳам бор. Саддам Ҳусайннинг жияни бўлган бу шахс Ироқ халқига нисбатан геноцид ҳамда уруш жиноятлари содир этишда айбдор топилди.

1988 йилда Ироқда этник курдларга қарши ўтказилган “Анфар” операциясида 180 мингга яқин фуқаро ҳалок бўлган эди.

Курдлар яшайдиган Ҳалаба шаҳри аҳли “Кимёвий Али”га қарши чиқарилган ҳукмни олқишлади.

“Биз Ироқ ҳукуматидан Али Ҳасан ал-Мажидни Ҳабалага олиб келиб, шу ерда қатл этишни сўраймиз. Мен Ироқ ҳукумати ва бугун одил ҳукм эълон қилган судга миннатдорлик билдираман”, - деди Ҳабала шаҳрида яшовчи курдлардан бири.

“Анфал” операциясига тезкор раҳбарликни амалга оширган Султон Ҳошим, шунингдек, Ироқ армияси собиқ раҳбарларидан бири Ҳусайн Рашид ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Яна икки айбланувчи - Фархон ал-Жабурий ва Собир ал-Дурийга умрбод қамоқ жазоси тайинланди.

Суд курсисида бўлган сўнгги айбланувчи - Мосул вилояти собиқ ҳокими Тоҳир Тофиқ ал-Анийга қарши етарлича далиллар бўлмаганлиги боис, унга қўйилган барча айблар бекор қилинди.

Айбланувчиларнинг ҳимоячилари Олий суд қарори юзасидан шикоят аризаси ёзишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG