Линклар

logo-print

НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.


Сешанба куни бўлиб ўтадиган бу учрашувда Россия норозилигига сабаб бўлаётган АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси муҳокама қилинади.

Шунингдек, Схеффер Москвада Россия-НАТО кенгаши йиғилишида ҳам қатнашади.

Душанба куни НАТО бош котиби Санкт-Петербургда Россия Федерация кенгаши спикери Сергей Миронов билан учрашди.
XS
SM
MD
LG