Линклар

logo-print

Парижда Суданнинг Дарфур минтақасига бағишланган халқаро анжуман иш бошлади.


Унда дунёнинг етакчи давлатлари вакиллари, жумладан, Араб лигаси давлатлари вакиллари, АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс, БМТ бош котиби Пан Ги Мун иштирок этмоқда. Судан ҳукумати мазкур анжуманда қатнашишдан бош тортди.

Анжуман очилишида нутқ сўзлаган Франция президенти Николя Саркози: “Дарфур ёки Африканинг бошқа ҳудудлари аҳолисига уларнинг иштирокисиз кўмак беришнинг имкони йўқ. Биз африкаликлар учун қарор қабул қила олмаймиз. Бу, аввало, африкаликларнинг муаммосидир, бироқ биз уларга қарор қабул қилишлари учун ёрдам бермоқчимиз”, - деди.

Дарфурда 2003 йилдан буён давом этиб келаётган зўравонликларда 200 мингга яқин фуқаро ҳалок бўлган. Икки миллиондан ортиқ фуқаро эса турар-жойларини тарк этишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG