Линклар

Ливан жанубида БМТ тинчликпарвар кучларининг олти аскари ҳалок бўлди.


Хабарларга кўра, машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган аскарлардан уч нафари Испания ва қолгани Колумбия фуқароларидир.

Шунингдек, душанба куни Испания мудофаа вазири Хосе Антонио Алонсо ўз мамлакати ҳарбийлари билан учрашиш мақсадида Ливанга келди.

Куни-кеча Ливан шимолида ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида ҳам тўқнашувлар рўй берган эди. Ҳукумат кучлари исломий жангарилар беркинган хонадонларга ҳужум қилгани оқибатида етти жангари ва бир ҳарбий ҳалок бўлганди.
XS
SM
MD
LG