Линклар

logo-print

Музлатилган маблағлар КХДРга қайтди


Россиядаги хусусий банк Шимолий Кореянинг Макао банкларидан ўзига келиб тушган 25 миллион доллар маблағи Пхеньян ихтиёрига ўтказилганини маълум қилди.

КХДР АҚШ талаби билан Макао банкларида музлатилган бу маблағ ўзига қайтарилмагунча, жорий йил февралида қуролсизланиш борасида эришилган келишувни бажармаслигини билдирган эди.

Россиядаги банкнинг баёнотидан сўнг Шимолий Корея ўз маблағларига оид тортишув якун топганини билдириб, февраль битими шартларини бажаришини эълон қилди.

23 июнь куни АҚШнинг Шимолий Корея ядровий дастури бўйича бош музокарачиси Кристофер Ҳилл Пхенян расмийлари Йонбендаги ядро реактори уч ҳафта ичида тўхтатишини тахмин қилган эди.
XS
SM
MD
LG