Линклар

logo-print

Гилад Шалитнинг аудиомурожаати тарқатилди


“Ҳамас” ҳаракатининг қуролли қаноти ўтган йили Ғазо минтақасида жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган исроиллик аскар Гилад Шалитнинг аудиомурожаатини эълон қилди.

“Менинг ота-онам бўлгани каби ҳибсда сақланаётган минглаб фаластинликларнинг ҳам ота-оналари бор. Улар ўз она-оналари бағрига қайтарилиши шарт. Мен ўз ҳукуматимнинг тақдирим борасида жон куйдириб, мужоҳидлар талабларига жавоб қайтаришига ишонаман”, - деди исроиллик аскар.

Шунингдек, бу мурожаатда Г.Шалит ўз соғлиғи борасида шикоят қилиб, тиббий ёрдамга муҳтож эканини айтган.

Исроил телевидениесининг билдиришича, Г.Шалитнинг отаси бу аудиомурожаатнома ўғлига тегишли эканини тасдиқлаган.
XS
SM
MD
LG