Линклар

Истанбулда Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити бошланди.


Ташкилот таъсис этилганига 15 йил тўлган санада йиғилган 12 аъзо давлат раҳбарлари ўзаро савдо-сотиқ ва иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этади.

Шунингдек, саммитда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, Қора денгиз ёқалаб 7500 километрлик ҳалқа йўл қуриш режаси бўйича фикр алмашилади. Ташкилотга раислик қилаётган Туркия бу тузилмага янгича руҳ беришни истаётганини маълум қилди.

Саммит доирасида Туркия ва Арманистон расмийлари учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда Арманистон ташқи ишлар вазири Вардан Осканян туркиялик ҳамкасби Абдулла Гулни ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида икки давлат ўртасидаги чегарани очишга чақирди.

1993 йилда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Тоғли Қорабоғ устидан бошланган урушдан сўнг Туркия Арманистон билан чегараларини ёпиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG