Линклар

Атом энергияси халқаро агентлигининг тўрт вакили Пхеньянга келди.


Бу агентлик вакилларининг сўнгги беш йилда Шимолий Кореяга қилаётган илк ташрифидир.

Хабарларга кўра, агентлик вакиллари Йонбендаги ядровий иншоотни ёпиш тадбирларида иштирок этади.

КХДР АҚШ талаби билан Макао банкларида музлатилган маблағи Россия банки орқали ўз ихтиёрига қайтирилгандан сўнг жорий йил февралда қуролсизланиш борасида эришилган битим шартларини бажаришини билдирди.

Шимолий Корея қарори эълон қилингандан сўнг Жанубий Корея ҳукумати ўз қўшнисига ёрдам сифатида гуруч маҳсулотлари етказиб беришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG