Линклар

logo-print

Қуддусда “Яқин Шарқ тўртлиги” музокарачиларининг учрашуви бўлиб ўтди.


Икки ҳафта олдин “Ҳамас” жангарилари Ғазо минтақаси назоратини тўлиқ қўлга олгандан сўнг бу АҚШ, ЕИ, Россия ҳамда БМТ вакилларидан ташкил топган “Яқин Шарқ тўртлиги”нинг илк учрашувидир. БМТ вакили учрашув кун тартиби аввалдан белгиланмагани ҳамда иштирокчилар Яқин Шарқ минтақасидаги ҳозирги вазиятни муҳокама этишини билдирди.


Шунингдек, учрашув иштирокчилари Буюк Британиянинг истеъфога чиқаётган бош вазири Тони Блэрни “Яқин Шарқ тўртлиги”нинг минтақадаги махсус вакили этиб тайинлаш масаласини кўриб чиқди.
XS
SM
MD
LG