Линклар

Москвада Россия-НАТО кенгаши бўлиб ўтди.


НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер ҳам иштирок этган мазкур кенгашда АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси ҳамда Европадаги оддий қуроллар тўғрисидаги келишув атрофидаги вазият муҳокама этилди.

Шунингдек, НАТО бош котиби Москвада Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашди.

“Қарама-қаршилик давридан ҳамкорлик даврига ўтдик. Табиийки, бу кўп босқичли ишдир. Бу жараён муаммоларсиз ўтмайди. Бироқ жаҳонда хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлида Россия-НАТО ўртасидаги давомли музокаралар барча муаммоларнинг ҳал этилишига туртки бўлади”, - деди В.Путин.
XS
SM
MD
LG