Линклар

Тошкентда 800 килограммга яқин наркотик модда, жумладан, героин ва опиум йўқ қилинди.


Бу тадбир Ўзбекистон расмийлари ва мамлакатдаги халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати матбуот котиби Олимжон Тўрақуловнинг билдиришича, 1994 йилдан буён Ўзбекистонда 40 тонна наркотик модда йўқ қилинган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ҳам мамлакатда ўтказилган рейдлар давомида сўнгги уч кун мобайнида 100 килограммдан ортиқ наркотик модда ушлаб қолинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG