Линклар

Гўдакларга ОИТВ юқишига айбдорлар жазоланди


Жанубий Қозоғистонда гўдакларга оммавий равишда одам иммун танқислиги вируси - ОИТВ юқтиришда айбланган 17 тиббиёт ходими саккиз йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Айбланувчилардан тўрт нафарига эса шартли жазо тайинланди.

Болаларга оммавий равишда ОИТВ юқиши ҳолати юзасидан 21 тиббиёт ходими устидан суд жараёни январь ойида бошланган эди.

Шу пайтгача Жанубий Қозоғистонда ОИТВга чалинган болалар сони 118 нафарга етди. Бу касалликни юқтирган болаларнинг 10 таси оламдан ўтди. 14 боланинг онасида ҳам ОИТВ аниқланган.
XS
SM
MD
LG