Линклар

logo-print

Буюк Британия бош вазири Тони Блэр расман истеъфога чиқди.


Тони Блэр истеъфога чиқиш тўғрисидаги билдирувни Буюк Британия қироличаси Елизаветта Иккинчига тақдим этди.

Парламентда бош вазир сифатидаги сўнгги нутқини сўзлаган Тони Блэр: “Сиёсатда жуда кўп жиддий қарама-қаршиликлар борлигини биламан. Бу юракларни ўйнатадиган фаолият туридир. Гарчи баъзан паст мақсадларга эришиш воситаси бўлса-да, сиёсат кўп ҳолатларда яхшилик учун хизмат қилади. Мен барчага, дўст ва душманларимга яхшилик тилайман”, - деди.

Шу куннинг ўзида Буюк Британия қироличаси Лейбористлар партияси раҳбари, молия вазири Гордон Браунни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинлади.
XS
SM
MD
LG