Линклар

“Кей Тожикистон” репродуктив марказлар ташкил этмоқда

  • Гулнора Равшан

Ёшларнинг жинсий маданиятини оширишни мақсад қилган “Кей Тожикистон” ташкилоти 10 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит-қизлар учун репродуктив саломатлик марказларини ташкил этмоқда.

“Кей Тожикистон” лойиҳаси асосида ташкил этилган бу марказлар ёшларга текинга хизмат кўрсатади. Айни пайтда бу каби марказлар Душанбе шаҳри, Ёвон ва Ваҳдат туманларида ишлаб турибди.

“Кей Тожикистон” ташкилоти масъули Феруза Қурбонова мазкур лойиҳа доирасида наркоманлар, дайди болалар ва танфурушлик билан машғул йигит-қизлар билан ишлашга жиддий эътибор қаратилишини таъкидлади.

Унинг фикрича, тожик ёшларининг жинсий маданияти жуда паст. Зеро, бу масала аксарият оилаларда ёпиқ мавзу бўлгани боис, одатда ёшлар бу борадаги саволларига тенгдошлари ва хорижий теледастурлардан жавоб излайди ва айрим ҳолларда нотўғри хулосалар чиқаради.

Ф.Қурбонова “Кей Тожикистон” ташкилотининг ёшлар саломатлиги марказларини ташкил этиш лойиҳаси уч йилга мўлжалланганини, аммо лойиҳа ниҳоясига етгандан кейин ҳам бу марказлар ўз фаолиятини давом эттиришини билдирди.
XS
SM
MD
LG